Иқтисодиёт | 11:06 / 27.12.2023
20555
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушни пиёз ва мош эгаллади

Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспорти статистикаси тўғрисида маълумот эълон қилинди.

Фото: Livejournal

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида мева-сабзавот экспорти ҳажми бўйича энг катта кўрсаткич пиёз маҳсулотида қайд этилди  – 263,8 минг тонна.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан экспорти ҳажми мос равишда 148,5 минг тонна ҳамда 147,6 минг тонна бўлган мош ва қовун ва тарвуз жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

узум – 121 минг тонна;
шафтоли – 87,2 минг тонна;
ўрик – 63 минг тонна;
помидор – 54,2 минг тонна;
узум (қуритилган) – 52,2 минг тонна;
хурмо – 50,3 минг тонна;
гилос – 45 минг тонна;
олхўри (қуритилган) – 34 минг тонна;
тариқ – 15,3 минг тонна.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид