Иқтисодиёт | 13:20 / 18.01.2024
6493
2 дақиқада ўқилади

Фармацевтика корхоналарига 100 млн доллар ажратилади

Президентнинг «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.  

Фото: Getty Images

Ҳужжат билан фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнология кластери» ташкил этилади.

Фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк»га хорижий илғор технологияларни жалб этиш, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган  лойиҳаларини молиялаштириш учун 100  млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада молия линияси ажратилади;
  • «Асакабанк» томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги молия линиялари жалб қилинади;
  • «Асакабанк» жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг қисқача параметрлари;
  • Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини фаоллаштириш бўйича тадбирлар режаси.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид