Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда логистика соҳасини ривожлантиришга Қатар компанияси жалб қилинади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қатарнинг Al Mirqab Capital компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, онлайн учрашувда Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида логистика марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Қатар томонига Ўзбекистонда транспорт ва логистика тизимини ривожлантириш, халқаро логистика марказларини барпо этиш, минтақавий транзитни кучайтириш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, таклиф этилаётган лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Учрашув натижасида томонлар мазкур лойиҳани амалга оширишнинг якуний шартларини ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мавзуга оид
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
11:22 / 23.03.2026