Ўзбекистон | 10:05 / 21.05.2024
1300
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Остона шаҳрида учрашди

Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб турибди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Остона шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказди.

"Остона шаҳрида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Саноат, инвестициявий, интеллектуал ҳамкорлик, маданий ва минтақалараро алоқаларимизнинг юқори динамикаси Ўзбекистон ва Хитой халқлари манфаатлари йўлида энг яхши натижаларга эришишга қаратилган. мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб мавзулар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 20-21 май кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф давомида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид