Ўзбекистон ва Миср илмий лойиҳаларга инвестиция киритишни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон олий таълим фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Миср ишбилармонлар кенгаши раиси Мотаз Раслан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ўринбосари Ўзбекистон таълим ва илм-фан соҳасининг инвестицион жозибадорлиги тўғрисида меҳмонларга маълумотлар берди. Томонлар олий ва профессионал таълим ташкилотларига ҳамда илмий лойиҳаларга инвестиция киритиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, Миср делегацияси аъзоси, Миср Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи ишлар, иммиграция қўмитаси аъзоси, сенатор жаноб Ҳанй Неаматалла республикамизнинг тиббиёт олийгоҳлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, жарроҳлик, фармацевтика соҳаларига ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида алмашинувларни янада жадаллаштиришни таклиф қилди.
Хориж делегациясининг яна бир аъзоси, Миср Сенати аъзоси, Қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича халқаро компания раиси Абделсалам Эл-Габалий Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий марказлари билан алоқаларни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
23:44 / 09.09.2024
Мисрлик археолог Германиядан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда
17:58 / 07.09.2024
Туркия ва Мисрнинг ярашуви: улар нега аразлашган эди?
17:00 / 06.09.2024
Дунёдаги энг узун Нил дарёси узра қайиқда сайр ва фиръавнлар ибодатхоналари – афсонавий Луксордан фоторепортаж
22:59 / 04.09.2024