Ўзбекистон | 11:10 / 25.09.2024
942
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Сербия диппаспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзолади

Ўзбекистон ва Сербия ТИВ раҳбарлари Ню-Йоркда Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журич билан учрашув ўтказди.

"Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журич жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ҳали қилинадиган ишлар кўп". 

Қатор соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги механизмларидан самарали фойдаланиш йўллари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битим имзоланди.

Мавзуга оид