Жаҳон | 19:16
1712
2 дақиқада ўқилади

Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг яна бир юқори мартабали командири ўлдирилганини маълум қилди

Ўлдирилган юқори мартабали командир Набил Каук «Ҳизбуллоҳ»нинг ички хавфсизлик бўлинмасини бошқарган.

Фото: AP / Hussein Malla

Байрутга берилган авиазарба оқибатида «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали командири Набил Каук ўлдирилди, деб хабар беради Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ).

ЦАХАЛнинг маълум қилишича, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига 1980 йилларда келиб қўшилган Каук «Исроил ва унинг фуқароларига, жумладан, охирги кунларда амалга оширилган террорчилик ҳужумларида тўғридан тўғри иштирок этган».

Таъкидланишича, Каук «Ҳизбуллоҳ»нинг ички хавфсизлик бўлинмасини бошқарган. Ҳаракат ҳозирча Каукнинг ўлимини тасдиқламади.

28 сентябрга ўтар кечаси «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти раҳбари ва унинг асосчиларидан бири Ҳасан Насруллоҳ «Ҳизбуллоҳ» жанубий фронти қўмондони Али Карки ва бошқа «Ҳизбуллоҳ» қўмондонлари билан бирга ЦАҲАЛ томонидан йўқ қилинди.

Байрутга ҳужумларнинг сўнгги тўлқини Ливан пойтахтининг зич жойлашган жанубий чеккасидаги кўплаб турар жой биноларини вайрон қилган. Натижада минглаб одамлар уйларини ташлаб кўчаларга чиқишга мажбур бўлмоқда.

Мавзуга оид