Ўзбекистон | 15:28
538
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон расмийлари миграцияни муҳокама қилиш учун Россия элчихонаси ходимлари билан учрашиб турмоқчи

Ўзбекистон ТИВ, ИИВ, Миграция агентлиги ҳамда Россия элчихонаси масъул ходимлари миграцияни тартибга солиш масаласини муҳокама қилиш учун ҳар ҳафта икки томонлама учрашувлар ўтказишга келишди. Россия томони Ўзбекистон фуқароларини ташкилий равишда жўнатишдан манфаатдорлигини айтган.

Фото: ТИВ

28 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россиянинг Тошкентдаги элчиси Олег Малгинов билан учрашди. Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш, Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳимояси ва ҳуқуқларини таъминлашда ТИВ олдида турган вазифалар муҳокама қилинган.

«Юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия корхоналарига меҳнат фаолиятини ташкилий равишда жалб қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида бир қатор конструктив келишувларга эришилди. Россия томони Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ишлаш учун ташкилий равишда жўнатишдан манфаатдорлигини тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Миграцияни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишда Ўзбекистон ТИВ, ИИВ, Миграция агентлиги ҳамда Россия элчихонаси масъул ходимлари ўртасида ҳар ҳафта икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун ишчи формат яратиш бўйича келишувга эришилган.

Мавзуга оид