Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ирина Шейк омма олдида Бред Купер билан биргаликда кўриниш берди
15:32 / 06.05.2015
4880

Криштиану Роналдунинг собиқ маъшуқаси Ирина Шейк Нью-Йоркдаги Met Gala фестивалига машҳур актёр Бред Купер ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Бу жуфтлик ҳақидаги миш-мишлар апрель ойидан тарқалган, ўтган ойда дастлаб 29 ёшли Иринани Finding Neverlend мюзиклига 40 ёшли актёр Бред Купер билан бирга келганида кўришганди. Кейинроқ улар қўшиқчи Рианна уюштирган зиёфатда ҳам қўлтиқлашган ҳолда пайдо бўлишади.

Бред Купер ўзининг аввалги маҳбубаси, британиялик модельер Сьюки Уотерхаус билан муносабатларини узганидан кейин ҳеч ким билан учрашмаётган эди. Ирина Шейк эса Роналду билан 5 йил давом этган муносабатларига шу йилнинг аввалида чек қўйган.


Улашинг
  • Теглар:
Top