8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

16:52 / 06.05.2015 2204

Тевес "Реал" билан ўйин вақтида ўзини алмаштиргани учун мураббийни қўрқоқликда айблади

"Ювентус" жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевес 5 май куни "Реал"га қарши ўтказилган ЕЧЛ ярим финали доирасидаги ўйинда ўзининг алмаштирилишидан норози бўлди.

Ole нашрида ёзилишича, мураббий Массимиллиано Аллегри уни ўйиннинг 86-дақиқасида майдондан олиб, ўрнига Роберто Перрейрани тушириш орқали, аргентиналик 31 ёшли ҳужумчи қаттиқ дарғазаб бўлган.

Қайд этилишича, у захира ўриндиғига юра туриб, мураббий ҳақида "ярамас қўрқоқ" сўзларини айтган.

Маълумот учун, ушбу ўйиндаги ғалаба тўпи айнан Тевес томонидан ўйиннинг 57 дақиқасида пенальти зарбасидан киритилганди.

Теглар

Top