Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
96 ёшли меҳнат фахрийсига байрам муносабати билан 10та "Олтин коса" совға қилинди
17:10 / 07.05.2015
5104

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролик йиғинларидан бири томонидан 9 май куни муносабати билан 96 ёшли меҳнат фахрийси бўлган кампирни табриклаш мақсадида унга 10та тез тайёрланадиган роллтон совға юборилган. Бу воқеа ҳақдаги маълумот фейсбукдаги "Жамоатчилик назорати" («Общественный контроль») гуруҳига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, кампирнинг набираси бунга изоҳ сўраш мақсадида маҳалла йиғинига мурожаат қилганида, унга "бу ҳали ҳаммаси эмаслигини" ва навбатдаги совғалар ҳам берилишини маълум қилишган. Маҳалла маъмурияти вакили қўшимча сифатида тарқатиш учун нима берилса, ўшани тарқатишларини айтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top