Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шимолий Корея энг янги баллистик ракетани синовдан ўтказди
09:08 / 09.05.2015
2072

Шимолий Корея сувости кемасидан энг янги баллистик ракета учирилди, деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлиги.
“Сув остидан баллистик ракета учирилиши Ер сунъий йўлдошини учириш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳодисадир”, деб изоҳ бериб ўтди Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин. Ушбу ракета айнан унинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
Қайд этилишича, янги ракета “исталган сувларда душман нишонларини йўқ қилиши мумкин”.
Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси номидан партиянинг 70 йиллигига аталган бу совға учун амалдорлар, олимлар, техник ходимлар ва ишчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.


Улашинг
  • Теглар:
Top