Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойлик миллиардер Франция саёҳатига ўзи билан деярли 6,5 минг хизматчисини олиб борди
05:40 / 11.05.2015
8835

Хитойлик миллиардер Ли Цзиньян Париж ва Франция жанубига таътил уюштирди ва бу сафарга ўзи билан 6500 нафарга яқин ходимини олиб кетди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Tiens Group Company компаниясининг хўжайини бўлмиш Ли Цзиньян ўз ишчилари учун Парижда 140та меҳмонхонадаги 4760 хонани, Канн ва Монако шаҳарларида эса 79та меҳмонхонани барча хоналари билан банд қилдирган.

Маълум қилинишича, бу саёҳат компаниянинг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Маълумотларга кўра, бу сафар харажатлари учун 33 млн евро ажратилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top