Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкент даҳаларида 30дан ортиқ кўп сатҳли автомобиль тўхташ жойлари ўрнатилиши мумкин
09:22 / 12.05.2015
1863

Тошкент шаҳар меъморчилик ва қурилиш бош бошқармаси аҳоли яшайдиган даҳаларида 30дан ортиқ кўп сатҳли автомобиль тўхташ жойлари ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Бу ҳақда бошқарманинг Uz24 сайтига йўллаган мактубидан маълум бўлган.
Таъкидланишича, тўхташ жойлари очиқ ва ёпиқ турда бўлиши мумкин. Аммо бунда маълум тартиб-қоидаларга риоя қилиниши керак, жумладан, автомобиль тўхташ жойлари уйлардан маълум масофадан жойлашиши керак.
Гаражлар бузиб ташланган тақдирда уларнинг эгасига янги тўхташ жойларида бепул жойлар тақдим қилинади. Ҳар бир жойда автомобиль эгасининг уй манзили ва машинанинг давлат рақами кўрсатилади.
Шунингдек, бундай тўхташ жойларида бўш қолган ўринлар ижара асосида вақтинчалик қўлланилиши ҳам мумкин бўлади. Бундай хизматни кўрсатиш учун касса аппарати ва банк картаси учун терминалнинг бўлиши талаб қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top