Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Буюк Британия 2060 йилда Европа Иттифоқида аҳолиси энг кўп бўлган мамлакатга айланади
09:06 / 13.05.2015
2681

Еврокомиссия 2060 йилга келиб Буюк Британия Европа Иттифоқи давлатлари орасида аҳоли сонининг кўплиги бўйича етакчи бўлиши тахмин қилинаётган ҳисоботни чоп этди, деб хабар бермоқда Le Figaro нашри.

Еврокомиссия томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 45 йилдан кейин Буюк Британия аҳолиси 80,1 млн кишига етади. 2014 йилда бу кўрсаткич 64,1 млн кишини ташкил қилган эди.

Германияда 2060 йилга келиб аҳоли сони 70,8 миллионгача қисқариши, Францияда эса 10 миллионга кўпайиши (ҳозирги 65,7 млн кишидан 75,7 млн кишигача), Европа Иттифоқида яшовчи жами аҳоли сони эса 523 млн кишига (ҳозирда бу кўрсаткич 507 млн кишини ташкил қилмоқда) етиши тахмин қилинмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top