8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

16:45 / 14.05.2015 3494

"Бавария" ва "Барселона" ўйинидан кейин Гвардиола ва Месси ўртасидаги қисқача суҳбат журналистлар эътиборини тортди

Испаниянинг Sport.es нашри журналистлари Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган «Бавария» ва «Барселона» жамиоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мюнхенликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг ўзаро суҳбатини талқин қилиб кўришди.

3:2 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, мусобақа билан хайрлашган «Бавария» мураббийи ва каталонияликлар ҳужумчиси ўртасида қисқа диалог бўлиб ўтган вазиятни ўрганган журналистлар таҳлил қилиб ўрганиб чиқишди.

«Яна қайтганингдан хурсандман, Лео», дея ўтган йилдаги футболчининг ўйинидаги пасайишга ишора қилиб ўтган Гвардиола. Аргентиналик футболчи эса бунга хотиржамлик билан ҳазил ва эътироз оҳангида «Мен ҳеч қаерга кетганим йўқ», дея жавоб берган.

Теглар

Top