8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

11:28 / 14.05.2015 10416

FT: Шимолий Корея мудофаа вазири Москвага ташрифидан сўнг қатл қилинди

КХДР мудофаа вазири Хён Ён Чхоль Москвада бўлиб ўтган конференцияда иштирок этганидан сўнг қатл қилиниши экспертларнинг шубҳа-гумонларига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда The Financial Times нашрида ёзилди.
Нашрда таъкидланишича, Хён Ён конференциядан қайтгач, Ким Чен Ин Москвага сафарини бекор қилган.

“Мудофаа вазири Россиядан ракета қуроли ва асбоб-ускуналарини сотиб олишга ҳаракат қилган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Шу туфайли Ким Чен Ин 9 май куни Москвага бориш фикридан қайтган”, – деб ёзади нашр колумнисти.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни мамлакат мудофаа вазири давлатга хиёнатда айбланиб қатл қилингани маълум бўлди. Айтилишича, у ҳарбий тадбир чоғида давлат раҳбарининг топшириқларини бажара олмагани туфайли Пхеньяндаги ҳарбий ўқув юртида зенит тўпидан отилган. Энди эса бу қатлга унинг Москвадаги дипломатик мағлубияти сабаб бўлгани даъво қилинмоқда.

Теглар

Top