Алясканинг собиқ губернатори фуқаролардаги қуролни назорат қилиш фикрини билдирган Обамани "аҳмоқ" деб атади
10:06 / 19.06.2016
5848

АҚШнинг Аляска штати собиқ губернатори ва нуфузли консерватор сиёсатчи Сара Пэйлин АҚШ президенти Барак Обамани "аҳмоқ" деб атади". У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзиб ўтди.

У ўзининг постини бош ҳарфлар билан ёзилган "Обама – мутлақ аҳмоқ" деган сўзлар билан бошлади.

"Бас, жаноб президент. Сиз найранг кўрсатганингиздан кейин сизга ҳеч қандай ҳурматим қолмади", деб ўз сўзларини давом эттирди Пэйлин.

Пэйлин Обама Орландодаги тунги клубдаги отишмадан ҳар бир америкаликка ўқотар қуролга қонуний эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи "иккинчи тузатмага" қарши ўз миссиясини янада кўпроқ илгари суриш учун фойдаланаётганини "жирканч ҳолат" деб атади.

"Агар Орландода онгсиз террорчи  исломнинг барча вакилларини тақдим қилмаса, унда нима учун сиз уни барча қуролга эгалик қилувчиларни тақдим қилишига ишора  қилмоқдасиз?", деб мурожаат қилди сиёсатчи президентга. "Нима учун отишмадан кейин сиз ҳеч нимада айбдор бўлмаган ва ҳеч нарса содир этмаган одамлардан қуролни тортиб олмоқчи бўласиз?", деб қўшимча қилди Пэйлин. 

Пэйлин Обамани "қуролларни назорат қилиш ҳақидаги ўзининг аҳмоқона фикрини" эсдан чиқаришга ва террорчиликка қарши курашда иштирок этишга чақирди.  

Аввалроқ Обама Орландодаги отишмадан кейин қурол-аслаҳа айланмасини назорат қилиш бўйича чоралар киритишга чақирганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top