Россиянинг Ёқутистондаги туманларидан бирининг раҳбари ва унинг рафиқасининг жасади дарёда топилди
09:10 / 22.06.2016
6117

Россиянинг Ёқутистон республикасининг Уст-Алдан туманидаги Алдан дарёсида қайиқнинг тўнтарилиши оқибатида йўқолган икки кишининг жасади ғаввослар томонидан топилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Йўқолган шахслар Уст-Алдан тумани "Оспехский наслег" муниципал тузилмаси раҳбари Анатолий Румянцев ва унинг рафиқаси бўлган. Улар Исиах миллий байрамидан қайтаётган бўлганлар.

"Йўқолиб қолган Анатолий Румянцев ва унинг рафиқасининг жасадлари топилиб, сувдан чиқарилди. Уларнинг шахсларини расман ўрнатиш билан тергов шуғулланади", деб айтилди Ёқутистон фавқулодда вазиятлар вазирлигида. 

ФВВ маълумотларига кўра, Чериктяй қишлоғидан Дигдал қишлоғига кетаётган моторли қайиқ соҳилдан 150 метр узоқликда тўнтарилиб кетган. Қайиқда 6 киши бўлган. 4 киши мустақил равишда қирғоққа чиқа олган, қолган икки одамнинг тақдири номаълумлигича қолаётган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top