Ғарбий Виржиниядаги сув тошқинлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етди
19:48 / 25.06.2016
2666

АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатидаги сув тошқинлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди. Бу ҳақда полиция маълумотлари асосида CNN хабар бермоқда.

Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.

Кучли жала штатда 23 июндан буён давом этмоқда. Виржиния ҳамда Ғарбий Виржиния штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top