Германия, Франция ва Италия Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича ҳаракатлар режасини таклиф қилади
06:35 / 28.06.2016
4791

Германия, Франция ва Италия 28 июндаги саммитда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича аниқ ҳаракатлар режасини таклиф қилади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Берлинда Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд ва Италия бош вазири Маттео Ренци учрашуви коммюникесида айтилган.

"Биз давлат ва ҳукуматлар ҳамда Европа институтларига аниқ режа ва аниқ мажбуриятлар асосида Бирлашган Қиролликдаги референдум натижалари сабабли юзага келган масалаларга жавоб излаш жараёнини бошлаш ҳамда ЕИ ва унинг аҳолисига яхши келажак учун аниқ ечимларни қидиришни таклиф қиламиз", дейилмоқда баёнотда.


Улашинг
  • Теглар:
Top