Канадада уйлар қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳат олди
07:41 / 29.06.2016
2625

Канаданинг Онтарио вилоятидаги Миссиссога шаҳрида уйлар қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CBC News. Шунингдек, 9 киши турли жароҳатлар олган.

Шаҳар мэри Бони Кромби бир уй тўлиқ вайрон бўлгани, 24 та иморат шикастланганини айтди.

Полиция 100 га яқин одамни эвакуация қилган. Воқеа сабаблари маълум қилинмаган.

Ҳудуд тўлиқ ўраб олинган. Айни вақтда воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Дастлаб портлаш содир бўлгани айтилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top