Жанубий Кореяда сайёҳлар автобуси ёниб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
23:51 / 13.10.2016
3271

Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳри яқинида сайёҳлар автобуси ёниб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берган. 

Автобус йўлда кетаётганда шинаси ёрилиб кетиши оқибатида у бориб тўсиққа урилган ва ёниб кетган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 22:00ларда юз берган. Автобусда 20 га яқин одам бўлган. 

Жароҳатланганлар шифохонага етазилганлар. Воқеа жойида полиция ишламоқда.

 


Улашинг
Top