Мексикада пиротехника бозорида портлаш қурбонлари сони 27 кишигача ошди
07:35 / 21.12.2016
4006
Фото: Reuters

Мексиканинг Тультепек шаҳридаги Сан Паблито пиротехника маҳсулотлари сотиладиган бозорда юз берган кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бундан ташқари, 70 дан кўпроқ одам жароҳат олган, улардан 90 фоизи куйиш жароҳатлари олган. 

Тультепека авария-қутқарув хизмати раҳбари Исидро Санчеснинг айтишича, портлашга тегишли хавфсизлик чораларининг йўқлиги сабаб бўлган.

Аввалроқ портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. 

 


Улашинг
Top