Озарбойжонда турк дипломатининг қизи ўз жонига қасд қилди
13:53 / 21.12.2016
26320
Фото: Google image

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Туркиянинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси маслаҳатчисининг 15 ёшли қизи ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда АПА хабар бермоқда.

"Туркиянинг 15 ёшли фуқароси Гюлер Шаввал Боку шаҳрида ўнинчи қаватдан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган", - дейилади ОАВ тарқатган хабарда.

Тахминларга кўра, бунга қизнинг лицейдаги машғулотлардан бир кунга четлаштирилгани сабаб бўлган. 

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда бошқа маълумотлар ҳозирча йўқ.
 


Улашинг
Top