Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Яман ҳудудидан берилган зарба оқибатида Саудия Арабистони ва БАА армиясининг ўнлаб ҳарбийлари ҳалок бўлди
21:25 / 02.02.2017
7838

Саудия Арабистони ва БАА ҳарбийларидан 80 нафари Яман ҳудудидан йўлланган артиллерия зарбаси оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эрон ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Қизил денгиз ҳудудида жойлашган Зукар оролидаги саудияликлар базасига зарба берилган.

Хабар қилинишича, ҳужум оқибатида ҳарбий техникалар йўқ қилинган.

Маълумот учун, майдони 100 км кв бўлган, Яман қирғоқлари ва Эритрея ўртасидаги сувларда жойлашган Зукар оролидаги базада Саудия Арабистони ва БАА ҳарбийлари Яманга йўл олишдан олдин охирги тайёргарликдан ўтади.


Улашинг
Top