Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Оддий ҳуснбузардан 4,5 кг лик ўсимтага айланган шиш ўсмир ҳаётига хавф солмоқда
22:20 / 01.01.2018
45924
Фото: imgur

Шифокорлар 14 ёшли Эмануэл Зайаснинг бурнидаги оддий ҳуснбузардан 4,5 кг лик ўсимтага айланиб кетган шишни олиб ташлашмоқчи. Эмануэлда жинсий етилиш даври бошлангани сабаб унинг ота-онаси фарзандлари бурнида пайдо бўлган ҳуснбузарга жиддий эътибор қаратишмаган. Бироқ бу кичик чипқон шундай катта ўлчамларга етганки, ўсмирнинг ҳаётига хавф солмоқда.

Эмануэль кам учрайдиган касаллик – полиостотик фиброз дисплазия билан дунёга келган. Бу касалликда суяк соҳаларнинг бир қисми толали тўқима билан алмашади. Ҳозирда ўсимта 4,5 кг дан оғирроқ. Катта юклама сабабли ўсмирнинг бўйни дош беролмай, синиб кетиши ёки у бўғилиб қолиши мумкин.

Фото: imgur

Боланинг ота-онаси 2 йил давомида фарзандларига ёрдам бера оладиган шифокорни излашган. Ўтган йилдагина улар Майамидаги Жексон шифохонасида ўсимтани олиб ташлашга розилик берган шифокорларни топишган. Таъкидланишича, жарроҳлик операцияси 8-10 соат вақт олади. Ундан кейин ўсмирга жағини тиклаш ва тишларини алмаштириш учун яна иккита операция зарур бўлади.

Фото: imgur

Ҳозирда бола нафас олишда қийналмоқда, чунки ўсимта унинг нафас йўлини эзмоқда. Бундан ташқари, у таом ютишда қийналмоқда ва шу сабабли ориқлаб кетган.


Улашинг
Top