Амал саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож!
14:50 / 02.01.2018
24480

Хайр-саховат, яхшиликка сабабчи бўлиш, саховатпеша инсонлар кўмагида чин маънода ёрдамга муҳтож бемор кишиларнинг соғайиб кетиши, шифо топишига кўмакчи бўлиш KUN.UZ таҳририятининг холис мақсадларидан биридир.

Хабарингиз бор, таҳририят бу борада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. 

Таҳририятга яна бир бемор юртдошимиз, ватандошимиз Амал Аҳмаджоновнинг онаси мурожаат қилди. Мухбирлар Амалнинг аҳволи билан танишиш, ота-онаси дуч келган оғир синовга имкон қадар кўмакчи бўлиш мақсадида Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникасига бориб, улар билан учрашди.

Маълум бўлишича, 2011 йил 23 февралда Ангрен туманида дунёга келган Амалга оғир кўринишдаги апластик анемия ташхиси қўйилган. Бу касалликда инсоннинг қон доначаларини ишлаб чиқарувчи тизими хасталанади. Беморда камқонликнинг оғир шакли кузатилади. Унга ҳар 10-15 кунда қон қуйиб туриш талаб этилади. 

Таҳририят мухбири Амалнинг ҳолати бўйича Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси директор ўринбосари, профессор Азиза Маҳмудова билан учрашиб, унинг фикрларини сўради. 

А.Маҳмудованинг айтишича, ҳозирда Амалга “Антитимоцитар иммуноглобулин – АТГАМ” малҳамини қўйиш талаб этилади. Шу билан жуда кўплаб Амалга ўхшаган бемор болалар шифо топиб кетган. 

Аммо, Амалнинг ота-онасининг моддий масалада қўли қисқалиги, фақатгина отасининг ишлаши сабабли ҳар бири бир неча миллион сўмлик дорини олишга қурбилари етмаяпти. Шу боисдан улар саховатпеша ва хайр-эҳсон қилишни хуш кўрувчи, имкони бор юртдошларидан ёрдам сўрашга қарор қилишган. 

Ҳисоб-китобларга кўра, Амалга қўйиладиган “АТГАМ” дорисининг қиймати 25-30 млн атрофида бўлади. Ушбу даволаш курси олинганидан сўнг, қанчадан-қанча беморлар соғайиб кетишган. Албатта, шифони Аллоҳ беради, биз нажот умидида ҳаракат қиламиз.

Шу сабабли KUN.UZ таҳририяти хайр-саховатни ўз ҳаётларининг бош мақсадларидан бири қилиб олган бойу бадавлат ҳамюртларимиз, қолаверса имкон қадар ёрдам беришни истаган юртдошларимизга мурожаат қилиб, Амалнинг соғайиб кетишига ҳисса қўшишга ҳамда бир ёрдамга муҳтож оиланинг қувончига шерик бўлишга ундайди. 

Барчамизнинг биргаликда қилган саъй-ҳаракатимиз билан бир неча беморлар тузалиш йўлига ўтишди. Шундай экан, Амалга ҳам моддий ёрдам қўлини чўзайлик. Узрлилар ғоибона дуоларида эслаб қўйишса, ушбу оилага маънавий кўмак беришган бўлишади. Келинг, яхшилар, Амалга ёрдам берайлик!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун :

Пластик карта орқали (CLICK, PAYME)

Агробанк: 8600 0423 5176 8733

Сидиқова Гулбаҳор

тел: +99894 921 71 59

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш


Улашинг
Top