Хабарингиз бор ҳафта давомида Андижон вилояти, Избоскан тумани, Тўрткўл қишлоғида яшовчи оиланинг уч ёшли мурғак фарзанди - Муҳаммадзиё Обиджоновнинг Ҳиндистонга бориб, жарроҳлик операциясига ётиши учун хайрия акцияси ўтказмоқдамиз.  

Хурсанд бўладиган янгилик шуки, сайтимиз орқали мақола эълон қилингач, жуда кўплаб эзгу ниятли инсонлар дард билан олишаётган болакай учун маблағ жўнатганлар. “Тома-тома кўл бўлур”, деб бежиз айтишмаган экан.   

Шу кунгача йиғилган маблағнинг умумий суммаси 4,5 минг доллардан ошибди. Туман ҳокимлиги ҳам ҳаракатда.  Болакайнинг бобоси ва онаси Ҳиндистон сари йўлга чиқиш учун виза ҳужжатларини тўғрилаб, самолётга чипта ҳам олишибди.      

“KUN.UZ сайти орқали мақола эълон қилингач, яхши инсонлар маблағ жўнатиш билан биргаликда Муҳаммадзиёнинг соғлигини сўраб, кўнглимизни кўтаргани ҳам далда бўляпти”, дейди унинг бобоси Обиджон ака.    

Бироқ, ҳозирча керакли маблағнинг ярми йиғилган. Ният қилиб қоламизки, қолган икки кун давомида танаси уч йилдан бери касаллик (туғма юрак нуқсони, врождённый порок сердца) билан олишаётган Муҳаммадзиё Обиджоновнинг ўзга юртда жарроҳлик амалиёти учун етарли маблағ йиғилади.

Туғилганидан бери танаси дардли болажон ҳали бир бор жилмайиб, қиқир-қиқир кулмаган экан. Шу мурғак гўдак дарддан фориғ бўлиб, оламни яшнатиб куладиган кунлар илинжида яна мақола тайёрладик.

Бемор болакайнинг оёққа туриб кетишига хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Payme ва Click орқали тўламоқчи бўлганлар учун:
Агробанк:
8600 0423 9863 5473

Умарқулова Гўзалхон (онаси)

Тел: +998 90 149 70 84 (онаси)

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш