Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган фожиа бутун ўзбекистонликларни ларзага солди. Наманган вилоятидан 31, Фарғона вилоятидан 16 ва Андижон вилоятидан 2 киши мазкур ҳалокат оқибатида бу ёруғ оламни тарк этишди. 

Кейинги кунларда Ўзбекистонда мазкур фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари учун турли хайрия акциялари ташкил этилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Ана шу хайрли ишларга қўшилган ҳолда KUN.UZ таҳририяти ҳам хайрия акцияси уюштиришни режалаштирди. Таҳририят томонидан бемор ва моддий кўмакка муҳтож юртдошлар учун ташкил этилган хайрия акцияларида айнан уларнинг номига очилган пластик карта ва ҳисоб рақамларига пул жамғариб келинади. Бу сафарги акция кўпчилик жабрдийдалар учун амалга оширилаётгани туфайли бу галги пластик карта таҳририят номига очилди.

Сайтни Ўзбекистон ва дунё бўйлаб кузатаётган юртдошлар хайрия акцияларида ўзбек халқига хос саховатпешаликни намоён этиб келмоқда. Галдаги хайрия акциясида ҳам марҳумларнинг яқинлари тушиб қолган ҳолатга бефарқлик қилмайсиз, деган умиддамиз. Қозоғистонда рўй берган мусибат барчамизники. Шу сабаб имконимиз етганича мусибат етган хонадонларга, вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак берайлик. Зеро бу бизнинг ҳам инсонийлик, ҳам юртдошлик бурчимиздир.

Ўзбекистондан хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун: 

8600 0417 3756 6308 –  Click / Payme
Асқаров Маҳсуджон

Агробанк АТБ Тошкент шаҳар филиали

МФО: 00394
ИНН: 201 200 124
Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 4000 0039 4001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001