Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жигар саратонига чалинган 4 фарзанднинг отаси кўмакка муҳтож
00:21 / 25.01.2018
65182

Тақдир синовига учраган оила. Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Муллабой маҳалласидаги “Нурли диёр” кўчаси 22 уйда яшовчи Ахуновлар оиласи ҳаётнинг чигал чиғириғига дуч келган.

Бегали ва унинг аёли Дилдорахон биргаликдаги турмуши давомида тўрт фарзанд кўриб, тарбия қилишмоқда. Бундан бир ярим йил олдин оила бошлиғи бемор бўлиб қолди. Бегали жигаридаги оғриқ азоб бериши оқибатида турли касалхоналардаги даволанса-да, дард борган сари оғирлашиб борарди.

Шифокорлар Бегалига – жигар циррози ташхисини қўйишди. Узоқ даволанишлар наф бермагач, декабрь ойида бемор, янада аниқ ташхис қўйдиргани Ҳиндистонга боради. Хорижда унинг дарди янада оғирлиги аён бўлди.

Узоқ текширувлардан сўнг Бегали Ахунов – жигар саратонига чалингани аниқланди. Энди беморни қиммат турувчи - орган кўчириб ўтказиш операцияси қутқариши мумкин экан.

Тўрт нафар фарзандни тарбиялаб, олам-олам орзу-умидлар бўсағасидаги ёш оила шок ҳолатида.

Ўзбекнинг аёли мушкул вазиятда мард келади. Фарзандлари камолини кўриш истагидаги Дилдорахон турмуш ўртоғининг дардига тенгма-тенг шерик бўлиш учун ўз жигарининг 70 фоизини донор сифатида бермоқчи.

“Жигарим уч ойда тиккаланиб кетар экан. Эрим соғайса бўлди” дейди Дилдорахон. Маъсума, рўзғорини соғлигидан баланд кўрган аёлнинг гапи шу бўлди.

Ҳиндистонда ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик операцияси учун 30 минг доллар миқдорида маблағ зарур бўлар экан. Оиланинг ҳаракати билан маблағнинг маълум қисми тўпланди.  Операцияга бориш учун яна 10 минг доллар етмай турибди.

Ушбу бошига мусибат тушган оила ёрдамга муҳтож. Тўрт нафар фарзандининг отаси бўлган турмуш ўртоғига донорлик қилаётган аёлга маблағ билан ёрдам бермоқчи бўлганлар орамизда топилади деган умиддамиз.

Хайрия акциясида қатнашган барча Азизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Бегалига очилган хайрия акцияси ўз якунига етди.


Улашинг
Top