Дарднинг оғир енгили бўлмайди. Баданга тикан кирганда ҳам унинг азобидан жонимиз қийналади. Дарров унга малҳам қидиришга, оғриқнинг олдини олишга киришамиз. Аммо дунёда шундай касалликлар бор-ки, у йиллар мобайнида кишини қийнаб келади, бу ҳам камдек уни даволаш учун яхшигина моддий ҳолат талаб этилади.

KUN.UZ таҳририяти имконияти доирасида оғир касалликларга учраган ва даволаниш учун қўли калталик қилиб келаётган инсонларга ёрдам тариқасида хайрия акциялари уюштириб келмоқда. Ана шу тадбирлар давомида турли инсонлар билан суҳбатлашилади, уларнинг ички дардларига қулоқ тутилади, ғамларига шерик бўлинади ва, албатта, Аллоҳ қувват бергунча, ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилади. Бунга эса саховатпеша миллатимиз ўз кўмакларини кўрсатади.

Таҳририят жамоаси мазкур хайрия акциялари ўтказиш асносида Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот марказида бўлганида у ердаги беморлар саломатлиги билан яқиндан танишди. Шу боис ушбу марказда даволанаётган моддий томондан муҳтож беморларга кўмак кўрсатишга аҳд қилинди. Уларнинг аксари ҳақида KUN.UZ’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди. Мазкур беморларнинг деярли барчаси ўткир лимфобласт лейкоздан азият чекишмоқда. Бу касалликнинг даволаниши узоқ вақт талаб этади ва дори-дармонлари жуда қиммат туради. Қуйида ана шу касаллик билан оғриган ва даволаниш ҳамда дори-дармонга моддий томондан имкони етмаётган беморлар билан танишиш мумкин.

Иномжонов Рамшидбек.
Payme/Click: 8600 0417 2263 2883
Телефон: +998 90 933 40 67

Абдураҳмонов Абдуллоҳ.
Payme/Click: 8600 0423 5827 4289 (“Агробанк”, Фаттоев Жассур Абдураҳмонов)
Телефон: +998 91 923 16 52

Кенжаев Жамшидбек. Онаси Каримова Дилфуза
Payme/Click: 8600 0417 0004 2162
Телефон: +998 90 973 82 60.

Муҳаммадюсупова Муштарий

Payme/Click: 8600 3329 3753 9777 (“Ипотекабанк”, Абдуллаева Гулноза)
Телефон: +998 90 630 69 40

Эътибор берилса, юқорида номлари зикр этилган беморларнинг деярли барчаси норасида гўдаклар. Улар ҳаётнинг ширин паллаларини ҳали тотиб улгурмаган. Мана шу мурғак қалб соҳибларининг соғлом ҳаётга қайтишига ўз ҳиссамизни қўшсак, қанчалар улкан савобга қоламиз. Бу қилган яхшилигимиз, у қай миқдорда бўлишидан қатъи назар, бир оилага қувонч олиб келса, мушкуллар осон бўлиб, ғамлар ариса, бундан барчамиз тенг бахтиёр бўламиз. Инсонийлик бурчимизни адо этган ҳисобланамиз. Азизлар, инсоннинг бегонаси бўлмайди, шу боис барчамиз биргаликда юқоридаги беморларга моддий ва маънавий ёрдам қўлини узатайлик.