Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хайрия: Элшодбекнинг шифо топишига ҳисса қўшайлик!
19:50 / 30.01.2018
18461
Фото: Kun.uz

Хайр-эҳсон, яхшиликни хуш кўрувчи, саховатпеша инсонлар кўмагида чин маънода ёрдамга муҳтож бемор кишиларнинг соғайиб кетиши, шифо топишига кўмакчи бўлиш KUN.UZ таҳририятининг холис мақсадларидан биридир. Маълумки, таҳририят холис ва тезкор хабарларни етказиш баробарида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси билан ёрдамга муҳтож беморларга ёрдам беришда яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. 

Таҳририятга яқинда яна бир бемор юртдошимиз, ватандошимиз Элмуратов Элшодбекнинг ота-онаси мурожаат қилишди. 2013 йил 11 мартида таваллуд топган Элшодбек ўткир промиелоцитар лейкоз, иккинчи фаол даврини бошидан кечирмоқда. У Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси 1-болалар бўлимида даволанмоқда.

Бўлим мудираси Наргиза Бобохонованинг сўзларига кўра, Элшодбекнинг хасталигини халқ тилида тушунтирганда, қон саратони - оққондир. Элшодбек 4-маротаба шифохонага ётқизилган. Бироқ оиланинг моддий томондан қўли қисқалиги болага зарур бўлган айрим дориларни харид қилишда имкон бермаяпти. Шу боисдан улар KUN.UZ таҳририяти орқали саховатпеша ватандошларига мурожаат қилишга қарор қилишган. 

Таҳририят ушбу оиланинг дардига шерик бўлиш, моддий қийинчиликларига саховатпеша ҳамюртларимиз кўмагида ёрдам бериш мақсадида хайрия акцияси ўтказишга аҳд қилди. Таъкидлаш ўринлики, Элшодбек чопқиллаб, ота-онаси ва яқинларининг кўзини қувонтирадиган даврда оғир хасталикдан азият чекмоқда. Энди тасаввур қилайлик, унинг соғайишига ўзининг озми-кўпми ҳиссасини қўшганлар қанчалик савоб олишади.

Яхшилар, ушбу йигитча ҳам ватандошимиз, миллатдошимиз, шу боис келинг, ушбу болакайга эҳсон қўлимизни чўзайлик. Моддий ёрдам беришни истаганлар учун: 

Ибрагимова Мавжуда (Элшодбекнинг онаси)

Тел: +998 94 2446602

Агробанк: 8600 0423 3507 5387 (PAYME ва Click) 

Агробанк АТБ Жомбой филиали

МФО: 00270
ИНН: 200 738 207
Нақд пул топширганда: 2311 6000 2000 0027 0001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 9000 0027 0001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 7000 0027 0001


Улашинг
Top