KUN.UZ таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанаётган ва моддий имконияти йўқ оғир бемор юртдошларимизга моддий кўмак бериш мақсадида хайрия акцияси ўтказиб келади. 

Таҳририятга яна бир бемор юртдошимиз, ватандошимиз Ҳайдаров Шоҳрухжоннинг ота-онаси мурожаат қилишди. 2013 йил августида таваллуд топган Шоҳрухжонга апластик анемия, оғир шакли, геморрагик синдром ташхиси қўйилган. Бу касалликда инсоннинг қон доначаларини ишлаб чиқарувчи тизими хасталанади. Беморда камқонликнинг оғир шакли кузатилади. Унга ҳар 10-15 кунда қон қуйиб туриш талаб этилади. 

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси 2-болалар бўлими мудири Назокат Орипованинг сўзларига кўра, Шоҳрухжонга “Антитимоцитар иммуноглобулин – АТГАМ” малҳамини қўйиш талаб этилади. Мазкур дори ўз вақтида қўйилса, шифо топаётганлар бор. Чунки, ўз вақтида тўғри ташхис билан ушбу дорини олган кўплаб болалар тузалиб кетган. 

Аммо, Шоҳрухжоннинг ота-онасининг моддий жиҳатдан қўли қисқалиги уларни KUN.UZ таҳририятига мурожаат қилишларига сабаб бўлди. 25 млн сўм атрофида турадиган дорини олиш учун уларнинг имкониятлари йўқ. Шу боис улар моддий имкони бор саховатпеша ва хайр-эҳсон соҳибларидан ёрдам сўрашга қарор қилишган. 

Албатта, шифони Аллоҳ беради, биз нажот умидида ҳаракат қиламиз. Шу сабабли KUN.UZ таҳририяти хайр-саховатни ўз ҳаётларининг бош мақсадларидан бири қилиб олган бойу бадавлат ҳамюртларимиз, қолаверса имкон қадар ёрдам беришни истаган юртдошларимизга мурожаат қилиб, Шоҳрухжоннинг соғайиб кетишига ҳисса қўшишга ҳамда бир ёрдамга муҳтож оиланинг қувончига шерик бўлишга ундайди. 

Барчамизнинг биргаликда қилган саъй-ҳаракатимиз билан бир неча беморлар тузалиш йўлига ўтишди. Шундай экан, Шоҳрухжонга ҳам моддий ёрдам қўлини чўзиб, унинг шифо топишига ҳисса қўшайлик!

Ҳайдаров Алишер (Шоҳрухжоннинг отаси)
+998 94 658 3254;  +998 97 753 3761

8600 0417 1091 2396 (PAYME ва Click, Агробанк)

Агробанк АТБ Тошкент шаҳар филиали

МФО: 00394
ИНН: 201 200 124
Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 4000 0039 4001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001