Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ака ва сингил ҳаёти хавф остида қолди
21:34 / 02.02.2018
58835

Инсон ҳаётда турли тўсиқларга дуч келади. Гоҳида бу тўсиқларни енгиб ўтишга куч топамиз, гоҳида эса ҳаммаси ўз оқимида кетаверишини истаймиз. Бироқ орамизда шундай фуқаролар ҳам борки, улар ўз фарзанди ҳаёти учун сўнгги имкониятгача кураш олиб боради.

Ана шундай метин ирода соҳиби Моҳичеҳра Муродова икки бемор фарзандини даволатиш учун жуда кўп шифокорлар эшигини қоқиб борган. Айни пайтда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида истиқомат қилаётган онанинг фарзандларига ўз вақтида тўғри ташхис қўйишнинг имкони бўлмаган.

Унинг айтишича, 6-синфда таҳсил олаётган қизи Гулсанам жуда кўп дарддан азият чекди.

«Аввалига, сариқ, кейин бошқа, деб кўришди. Анча ҳолдан тойдик, кўп дори-дармонлар сарфлангандан кейин қизимнинг қандли диабет билан курашаётгани аниқланди. Ногиронлиги бўлгани учун нафақа пули оламиз, аммо бу ҳеч нимага етмаяпти», деб сўз бошлади она.

Гулсанам Чориева 6-синф ўқувчиси бўлиб, ёши 13 кирган бўлса ҳам, жисман кичик ва улғаймай қолган. Унинг акаси Ўрол Чориевнинг соғлиғи билан ҳеч ким қизиқмаган.

«Қизимнинг дарди билан овора бўлган пайтимизда, ўғлимнинг оёғида оғриқ бошланди. Бора-бора унинг иккала оёғи тизза суяк қисмидан ичкарига ўсишни бошлади. Энди ҳар куни унинг инграши, тунлари оғриқ тутиб қолишини эшитиб ётишга мажбурмиз», дейди она.

Гулсанамнинг дардига куйган она Ўролнинг касаллигини шифокорларга кўрсатишга ҳам маблағ топа олмаган. Кейинчалик, кальций етишмаслиги, камқонлик каби омиллар билан унинг ҳолатига баҳо берилган.

Kun.uz мухбири оила яшаб турган хонадонда бўлганида, бир нарсага эътибор қаратди. Оиланинг қўлида фақат бир бош қорамол қолган, у ҳам болаларнинг ризқу-рўзи учун сарф бўлади. Ўролни жарроҳлик столига ётиши учун, Гулсанамга керакли дармон-дориларни харид қилиш учун яхшилар кўмаги зарур.

Кўрсатилган банк ҳисоб рақамларига хайрия мақсадида маблағ ўтказишингиз мумкин. Зеро, бу беш кунлик дунёда яхшилик қилганимиз, кимгадир ёрдам берганимиз қолади. Сизнинг озгина сахийлигингиз ҳам ўз ҳаётининг эндигина дебочасида турган ушбу болаларга ёрдам бериши мумкин.

Хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун:

Пластик карта рақами:  (PAYME ва Click )

Агробанк: 8600 0417 4212 3111

Муродова Моҳичеҳра

Агробанк АТБ Бойсун филиали

МФО: 00331
ИНН: 201 325 070
Нақд пул топширганда: 2311 6000 4000 0033 1001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 2000 0033 1001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0033 1001

Тел: +99891 901 47 12

 


Улашинг
Top