Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Равшанбек қўлли бўлишга яқин. Ночор оилага орзу ушалиши учун ёрдам беринг
20:30 / 08.03.2018
28931

12 ёшли Равшанбек 7 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли ўнг қўлидан айрилганди. Ўтган йили унинг онаси Дилноза Полвонова «Kun.uz»га мурожаат қилган ва сайтда Равшанбек учун хайрия акцияси ўтказилганди, йиғилган пуллар эвазига боланинг муолажаси давом эттирилган.

Бироз олдинроқ она ўғлини Тошкентдан берилган йўлланма билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига олиб борди. У ерда шифокорлар Равшанбекни текшириб, унга протез қўл қўйиш учун дастлабки ҳаракатларни бошлашди.

Маълум бўлишича, ушбу жарроҳлик амалиёти 25 минг доллар маблағ эвазига амалга оширилади. Санкт-Петербургда ушбу оилага ўзбекистонлик ватандошлар ёрдам кўрсатишган, улар операция учун 6 минг доллар йиғиб беришган, энди яна 19 минг доллар керак бўлмоқда. Бу маблағ эвазига Равшанбекка қўл қўйилиб, у шифохонада даволаниб, соғайиб чиқиши мумкин.

Турмуш ўртоғи бетоблиги туфайли, Дилноза Полвонова 4 фарзандни ёлғиз боқиши керак, иккинчи фарзанд бўлмиш Равшанбек қўл қўйдириб, онасига дастёр бўлишни истайди.

У халқдан ёрдам сўрамоқда, у катта одам бўлиб, келажакда халққа хизмат қилиб қарзини қайтариш ниятида.  

Синовли кунлар бу оилани машаққат ичига улоқтирган. Аллоҳнинг берган кунига рози бўлган бу оила бугун катта синовнинг қоқ ўртасида турибди. 

KUN.UZ Равшанбек учун хайрия акциясини давом эттиради. Азизлар, бир оиланинг қувончи учун меҳрингизни аяманг...

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Ўзбекистон ҳудудидан ёрдам қилмоқчи бўлганларга банк маълумотлари:

8600 0417 3596 5247 (Payme/Click)
POLVONOVA DILNOZA

Агробанк АТБ
МФО: 00394
ИНН: 201 200 124
Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001
Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 4000 0039 4001
Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Россия ҳудудидан ёрдам қилмоқчи бўлган юртдошларимиз учун банк маълумоти:

4276 5500 9229 4910 (СБЕРБАНК)
DILNOZA POLVONOVA

Алоқа учун:

Россиядагилар учун +7 965 771 66 77 (IMO)
 


Улашинг
Top