8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

16:01 / 15.08.2018 18233

«Қизим учун яшашим керак…» Саратонга чалинган она яхшилар ёрдамига муҳтож

Тақдир инсонни не кўйларга солмас экан. Гоҳида қувонч, гоҳида қайғу улашаркан. Лекин одамзод доим умид ва ишонч билан яшайди. Орзуларига, яхши ниятларига етишишни хоҳлайди. Баъзи пайтларда эса яхшилар ёрдамига, уларнинг дуосига муҳтож бўлади. Инсонийликнинг олий кўринишидан бири, бу – одамларга яхшилик ва саховат кўрсатишдир.

Kun.uz таҳририятига ёрдам сўраб мурожаат қилган инсонлардан бири, Бухоро вилоятидан Рахимбоева Нигина ҳозирда 29 ёшда. Оилали. Бир нафар қизчаси бор. Турмуш ўртоғи ҳали талаба, Узоқ Шарқда контракт асосида ўқийди. Биз Нигина Рахимбоева билан учрашишга бориб, у билан юзма-юз суҳбатлашдик.

«Инсон пешонасига, тақдирига қандай синовлар ёзилишини билмаскан, - дейди Рахимбоева. – Мен ўқишни тамомладим. Турмуш қурдим. Жондан азиз яхши кўрадиган бир нафар қизим бор. Ҳаммаси яхши, бировдан кўп, бировдан кам бўлса ҳам бахтли яшаётгандик. Менга шу йилнинг апрел ойида 2-даражали кўкрак саратони ташхиси қўйилди ва ҳозирда босқичма-босқич даволаш курслари олиб бориляпти. 5 марта кимёвий даволандим. Дорилар қиммат. Ҳозир ишга ҳам чиқолмаяпман. Турмуш ўртоғим ҳам ҳали ишламайди. Кимёвий даволаниш оғир кечди. Энди Ҳиндистонга бориб аппаратга тушишим керак, кейин операция қилишаркан. Ҳиндистон билан алоқа боғладик. Харажатларга 6 (олти) минг АҚШ доллари кетаркан. Яхшилар ёрдамига муҳтожмиз.

Мен, албатта, бу касалликни енгаман. Ҳали ҳаётдан умидларим кўп. Қизим ҳам ёш. Худо хоҳласа, яхши бўлиб кетсам, мен ҳам хайр-эҳсон қиламан. Психологияни ўрганмоқчиман ва саратон билан оғриган касалларга бу дахшатли касаллик билан қандай курашиш кераклигини ўргатмоқчиман. Бу дардни ҳеч кимга раво кўрмайман. Агар имкониятларингиз бўлса, ёрдам беринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Фарзандларингизни, оилангизни бахтига соғ бўлинглар».

Азизлар, бу ўткинчи дунё ҳаёти яхшиликлар узра барпо қилинган, десак адашмаймиз. Кимдир савобли амалларни қилса, бошқа биров унга васила бўлади. Бундан халқ ҳам, жамият ҳам ютади. Ягона Холиқ зот эса, бизлардан рози бўлади... Бир-икки бўлиб йиғилса ҳам минг бўлади. Биз миллионлармиз. Ватандошимизга ёрдам берайлик. Яна тилагимиз шуки, орамизда хайр-эҳсон қилувчилар кўпаяверсин, ҳеч ким дард чекмасин, муҳтожлар қолмасин, барчамиз қилган хайрли амалларимизнинг савобини у дунёда тўла-тўкис олайлик!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Click, Payme: 8600 0504 8649 1113

Телефон: +99891 405 47 76  (Рахимбоева Нигина)

Теглар

Top