8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

13:35 / 04.09.2018 16345

Оила суянчи, оила боши хасталикка чалинмасин экан...

Турмуш ташвишлари, ҳаётнинг паст-баландлари ҳар бир оиланинг бошида бор. Оиланинг машаққати, ғаму ташвишлари оила бошлиғининг гарданида бўлади. Аммо қарамоғида икки яшар фарзанди, аёлию онаси бўлган инсоннинг ўзи бетоб бўлса-чи? Вазият янада оғирлашиши табиий ҳол, албатта.

Kun.uz жамоаси навбатдаги мурожаат сабаб пойтахтимизда истиқомат қилувчи Алиевлар хонадонида бўлди.

Мурожаат сабабчиси Алиев Зиёвуддиннинг касби ошпазлик экан. Хасталикка чалингунча ушбу касб билан шуғулланиб, элу юрт хизматида бўлган. Касаллик сабаб меҳнат қилишга, ўз севган касби билан шуғулланишга ҳам имкони бўлмай қолган. Ҳозирги кунда рўзғор ташвишлари нафақадаги онасининг бўйнида қолган.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

“Ўғлимда касаллик аломатлари етти йил аввал кўзга ташлана бошлади. Оғриқлар кучайганлиги сабаб, юртимиздаги кўплаб шифохоналарга даво излаб бордик, фойдаси бўлмади. Сўнгра, одамлардан эшитиб, “Akfa Med Line”га ҳам бордик. Шифокорлар ташхис қўйиб беришди. Бу касалликни операцияси Россия ёки Германияда қилингани маъқул экан. Ишга ҳам чиқолмай қолди. Ўзим эса нафақадаги аёлман. Нафақа пули билан рўзғор юритиш мушкул. Шифокорлар тавсия қилган овқатларини ҳам қилиб беролмаяпмиз”, дейди чорасиз қолган она, Матлуба хола.

Буйрак сили, цистостома ташхиси қўйилган Зиёвуддинга муолажа ва операция учун жами бўлиб 10 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур. Операциянинг ўзи нақд 6 минг доллар экан. Операциядан сўнг, 1 ойлик муолажа ва бошқа харажатлар мавжуд.

“Ҳаммани ўз ташвиши бор, бировдан пул сўрайдиган замон эмас. Бошқа иложимиз қолмади ва сизларга мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Яхши ниятларимиз амалга ошиб, фарзандим ҳам шифо топиб кетар деган умиддамиз”, дейди умидларини сўндирмаган, иложсиз ҳолда қолган она.

Сарфланадиган харажат кичик эмас, аммо вақт ўтиб бормоқда.

Айни вақтда бу оила яхшилар кўмагига мухтож. Келинг, ўз ёрдамимиз билан нафақат бир инсонга, балки бутун бир оиланинг оёққа туришига мадад қўлини чўзайлик. Зеро, ҳар бир қилган амалимиз жавобсиз қолмайди.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Click/PayMe: 8600 0417 8709 6982 (Agrobank) ALIYEV ZIYOVUDDIN

Телефон: +998 (98) 308-93-00 

Баҳодир Аҳмедов тайёрлади

Теглар

Top