8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

22:25 / 05.09.2018 21317

Оиласини боқаман деб суяклари емирилган ота ёрдамга муҳтож

Қилинган савоб ишлар ёрдамга муҳтож инсонни бахтли қилади. Унинг бутун дунёси ижобий томонга ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Шу билан бирга ёрдам берган инсон ҳам ўзини шод ҳис қилади. Ишларига барака, унум киради. Шу хусусида яқинда Буюк Британиянинг Кембридж университети тадқиқотчи олимлари тажриба ўтказди. Уларнинг айтишича, инсон агар бир кунда камида битта яхшилик қилса, яьни кимгадир ёрдам берса, инсон ҳаёти кун сайин гўзаллашиб, бахтли яшашни бошларкан. Шу билан бирга ўзида борини биродари учун баҳам кўриш кераклигини теологик назариялар тасдиқлайди.

KUN.UZ таҳририятига ёрдамга муҳтож инсонлардан мурожаатлар келиб туради. Уларга хайрия акцияларини уюштириб, ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Мана шундай мурожаатлардан бири Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридан келган. Биз шу инсондан хабар олиш учун уйига бордик. 

Мурожаат эгаси Собир Раҳматов устачилик билан шуғулланадиган меҳнаткаш инсон бўлган. Оғир меҳнат билан рўзғорини тебратган. 2011 йил кучли жисмоний зўриқишда ишлагани сабаб бир оёғи оғришни бошлаган. Оёғи ҳаракатланишдан тўхтаган. Топаётган маблағи оиласидан ортмагани сабаб даволатмай юрган. Натижада барча куч иккинчи оёққа тушган ва 2017 йилдан иккинчи оёғи ҳам ишламай қолган. 

Бир неча бор шифокорларга учраган. Фарғона шаҳридаги шифокор емирилган суюк ўрнига чет элдан сотиб олинадиган мослама мавжуд, шуни қўйсак, яна аввалгидек ҳаракатланишингиз мумкин, деб айтган. Бироқ мослама нархи 23 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади. Бундай мосламадан иккита керак. Оила боқувчиси бир жойда. Беморнинг олдида, албатта, бир киши бўлиши лозим. Турмуш ўртоғи пул топишга чиқа олмайди. Фарзандлар мактабга боришади. Мослама номи эндопротез деб аталади. Оёқнинг сондан тепа қисми қуймичга, тананинг оёқ билан уланиш қисмига қўйилади. Шу орқали бемалол ҳаракатланиш мумкин.

Оила ёрдам сўраб бормаган ташкилоти қолмаган. Ҳокимият, диний идоралар, маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқалар. Ҳеч биридан садо ҳам чиқмаган. Шифокорлар мана шу мослама олиб келинса, ёрдам беришларини айтишган.

Инсонни энг оғир дамларда умид сақлайди. Умид бор экан яшаш учун курашади. Тинмай ҳаракат қилади. Аллоҳдан қувват сўраб йўл излайди. Оиланинг ягона боқувчиси, ҳозирда ногиронлик нафақасига кун ўтказаётган Собир Раҳматов эзгуликка ташна қалблар ёрдамига муҳтож. Азиз биродарлар, келинглар, шу инсондан ёрдамимизни аямайлик. Уларнинг ўрнига ўзимизни тасаввур қилайлик. Қанчалар оғир. Бироқ биз кўпчиликмиз. Бу инсонга саховат қилайлик. Зора, шифо топса, фарзандлари улғайиб эл корига ярайдиган инсон бўлса. Ўзлари ҳам тузалса, мақсадлари ушалишига кўмаклашайлик.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Click/PayMe: 8600 0423 0756 5399 (Агробанк Узоқова Муаттар турмуш ўртоғи)

Телефон: +998 (90) 535-35-23

АТБ Марғилон филиали

МФО: 00528

ИНН: 200 141 064

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0052 8001

Ташкилотлардан пул ўтказиш учун: 2312 0000 2000 0052 8002

Мижоз аризасига биноан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0052 8001

Теглар

Top