8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

09:04 / 06.09.2018 9399

Инвестиция киритиш учун лойиҳани қаердан ва қандай топиш мумкин? Пулни қаерга инвестиция қилиш мумкин?

Капиталга эришган тадбиркор тезда ўзига савол беради – маблағни қандай кўпайтириш мумкин? Пул унга хизмат қила бошлаши учун, жамғармани қаерга муваффақиятли киритса бўлади?

“VICTORY” компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда бизнес режаларни молиялаштириш учун маҳаллий-хусусий инвесторларни ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.

Тадбиркорлар ва Инвесторлар Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган UZINVEST.UZ ноёб инвестиция майдончасида инвестицияларни жалб қилиш ёки бизнес лойиҳаларини излаш бўйича ўз эълонларини текин жойлаштиришлари мумкин.

Бизга мурожаат қилиб, бизнинг экспертларимиз томонидан кўплаб таклифлар орасидан танлаб олинган бизнес-ғоялар базасини қўлга киритасиз.

Инвестор UZINVEST.UZ сайтида ўз маблағларини инвестициялаш учун даромадли вариантни танлаши, шунингдек, сайт орқали  тайёр бизнесни ёки унинг улушини сотиб олиши мумкин.

Инвестиция киритиш вазифасини ҳал қилишда, инвестор қуйидаги кўрсаткичларни эътиборга олиши керак: лойиҳанинг даромадлилиги, инвестицияларни қайтиш муддатлари ва қайтиш кафолати, шунингдек, бизнесдаги улуш сотиб олинганда лойиҳанинг реализацияcини молиявий шаффофлиги, компаниянинг бошқарув тартиби, бошқарув органларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш, даромадларни тақсимлаш қоидалари, бизнес-режанинг ижро этиш назорати, бизнесдан ўз улушини сотиш орқали чиқиб кетиш имконияти ва бошқалар.

Инвестиция майдончамизнинг фарқли хусусиятлари шундаки, инвесторни буюртмаси билан хавфларни камайтириш мақсадида, биз Due Diligence (инглизча – “зарур текширув”) ўтказишимиз мумкин. Бу бизнеснинг ҳуқуқий ва молиявий аудитини ўзига жамлаган инвестиция киритилаётган объект ҳақида объектив таҳлили, шу жумладан, компаниянинг ҳужжатлар айланмаси, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар таҳлили, активлар ва кўчмас мулкни идентификация қилиш, инвестиция  объектини, компания фаолиятини, унинг молиявий ҳолатини, шунингдек, инвестиция қайтишини кафолотловчи таьминот воситаларини мустақил баҳолашдан иборат.

Биз ғоя муаллифлари ва инвесторларни қўшма бизнесга бирлаштирамиз.

UZINVEST.UZ сайтига ёки телефон орқали (+99898) 338-9333, (+99890) 115-93-33,  (+99890) 925-96-81 рақамларига мурожаат қилинг.

Пул маблағларингизни инвестиция қилиш учун янги лойиҳалардан хабардор бўлиб туришни хоҳласангиз бизнинг https://t.me/uzinvestuz телеграм каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top