8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

18:49 / 01.10.2018 10506

Оққон хасталигига чалинган қиз яхшилар кўмагига муҳтож

Умр давомида дуч келинадиган синовларга қарши курашиш учун баъзида сабрнинг ўзи камлик қилиб қолар экан. Инсонларнинг бир-бирига ёрдам қўлини чўзиши, бир–бирига муравват қилиши бошига оғир кулфат келган инсонга анчагина далда, қалбига малҳам бўлади.

KUN.UZ таҳририятига хаста боласининг шифоси учун ёрдам сўраб Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Шофайз 2-тор кўчаси, 53-уйда истиқомат қилаётган Маъмура Хаджибаевадан мурожаат келиб тушди. Ижодий гуруҳимиз билан аёл хонадонига ташриф буюрдик.

Она учун фарзандидан-да азиз неъмат бўлмаса керак. Она меҳри дунёдаги барча туйғулардан устун туради. 4 фарзанднинг онаси Маъмура опанинг айтишича, гулдек қизи 2001 йилда туғилган Фарангиз Муҳаммадзоидовага 2013 йилнинг сентябрь ойида оқ қон касаллиги ташхиси қўйилди. Она фарзандини соғайтириш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда, елиб-югурмоқда. Лекин қўли калталик қиляпти. Турмуш ўртоғининг ҳам қон босими касаллиги безовта қилади. Ҳозир пенсияда. Касаллик Фарангизни борган сари енгмоқда. Вақт ўтиб бормоқда.

Facebook'да кўриш

Youtube'да кўриш

“Бор пулимизни тўплаб Ҳиндистонга олиб бордик. Лекин муолажа ва дори-дармонлар қимматлиги туфайли пулимиз тугаб, даволаниш жараёнининг ярмида қайтишга мажбур бўлдик. Энди Россия Федерациясида илик кўчириш операциясида 10 ёшли синглиси Шаҳнозадан қон олиб Фарангизга ўтказиш керак экан...”, деди бемор қизнинг онаси. Синглиси Шаҳнозанинг қон анализлари 100 фоиз тўғри келган. Аммо бундай операцияга жудаям кўп маблағ талаб этилади. Оилани эса бу пулни топиб беришга имконияти йўқ. Қизнинг бир кўзи кўрмай қолган, энди иккинчи кўзи ҳам хиралашмоқда.

Азизлар, ҳаётдан умиди кўп, орзулари бисёр Фарангизни чин юракдан дуо қилайлик. Фарангиз яхшиларнинг кўмагига муҳтож. Қўлимиздан келгунча, имкониятимиз етгунча унга ёрдам берайлик.

Қўшимча маълумотлар:

Click/PayMe: 8600 0423 4234 4503 (Агробанк. Онаси Маъмура Хаджибаева)

VISA CARD: 4097 8200 0131 8564 (Маъмура Хаджибаева)

Телефон: +998 (99) 845 12 46

Раҳматилла Исроилов тайёрлади

Теглар

Top