8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

18:17 / 02.10.2018 18105

Ёш йигит оғир хасталикка чалинган, оила бундан қаттиқ изтиробда – улар ёрдамга муҳтож

Ҳаёт ўзининг синовлари ва ташвишлари билан инсон сабрини кўп бора синайди. Лекин шундай дардлар борки, унинг машаққати кўпчиликни катта изтиробга солиб қўяди.

KUN.UZ таҳририятига келган бир мурожаат диққатимизни ўзига тортди. Оиланинг бошига тушган ташвиш инсонни чуқур қайғуга солади. Албатта, Аллоҳ ўз бандасини турли синовлар билан қарши олади. Кимгадир бахтли онларни насиб этса, яна бошқаларни мусибатлар билан синайди. Шундай оғир дамларни бошидан кечираётган юртдошларимиздан бири Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 12-уй, 19-хонадонда истиқомат қилувчи Жўрабек Абдураҳимовлар  оиласидир. Айни дамда, Жўрабек Абдураҳимов энг оғир даражадаги жигар циррози хасталиги билан оғримоқда. Унинг онаси Зубайда ая ўғлининг бу дардга чалинганини чуқур қайғу билан сўзлаб берди. Ҳамма фарзандларини ўқитиб, энди бахтини кўраман деганда бу каби синовлар келганини изтироб билан тилга олди.

Хонадон эгасининг бу дардга чалиниши унинг турмуш ўртоғи Наргиза Раҳмоновани ҳам жуда қийин аҳволга солиб қўйди. Эр-хотин биргаликда бу касаллик бошлангунга қадар Ўзбекистон темир йўллари Маданият саройида ходим сифатида фаолият олиб боришган. Ҳозирда фақатгина аёлнинг ўзи ишламоқда. Отасининг бу даражада тўшакка михланиб қолиши катта фарзанд Абдуллоҳга салбий таъсир кўрсатган. Ҳозирда Ўзбекистон Темир йўллари болалар шифохонасида руҳий зўриқиш туфайли даволанишга муҳтожлиги сабабли муолажа олмоқда.

Оиланинг ягона умиди ҳиндистонлик малакали мутахассислар қўлида даво топишдир. Беморнинг тўлиқ даволаниши учун Ҳиндистоннинг Fortis Hospital шифохонасида ётиш лозим. Операциянинг ўзига 36 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ талаб қилинади.

Азиз юртдошлар, оиланинг бу мусибатига малҳам бўлайлик. Улар ҳам чиройли ҳаётини давом эттириб, фарзандлар камолини кўришга ҳақлидирлар. Дунёда биздан қолажак ягона мерос – яхшилик. Ушбу хайрия акциясида фаол қатнашайлик.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Click/PayMe: 8600 0417 0096 2377 (Агробанк. Беморнинг картаси Абдурахимов Жўрабек Абдуқаххорович )

Ҳисоб рақами: 2312 0000 9000 0039 4001

Телефон: +998 (93) 558 3221 (Рафиқаси Наргиза Рахмонова)

Агробанк Тошкент шаҳар филиали

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Теглар

Top