8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

22:13 / 04.10.2018 11276

Хайрия акцияси: 5 ёшли Элдорбек оққон касаллигидан азоб чекмоқда

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Қизилработ қишлоғида истиқомат қилувчи Зиёдулла Тўраевларнинг оиласида кутилмаганда фожиа рўй берди. Уларнинг суюкли кенжа фарзанди 5 ёшли Элдорбек Сувонов ўткир лейкоз — оққон дардига мубтало бўлиб қолди.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

Отаси Зиёдулла Тўраев майда чуйда юмушлар билан шуғулланиб, рўзғор учун пул топади. Онаси Қирмизхон Мирзаева ҳеч қаерда ишламайди. Бола парвариши билан банд.

Бобоси Сувон Тўраев ўзи бош-қош бўлиб набирасини даволатиш учун келини билан елиб-югуриб юрибди. Онаси Қирмизхон Мирзаева жигарбандининг касалликка қандай йўлиққанини айтиб берди. Барчаси кутилмаганда рўй берган. Болакайнинг бундай даҳшатли касалликка дучор бўлгани хаёлларига ҳам келмаган. Бироқ таҳлиллар ўз машъум натижасини ошкор этган.

Элдорбекнинг бобоси Сувон Тўраевнинг ҳикоя қилиб беришича, уларнинг ёрдам сўраб бош урмаган эшиги қолмаган, ҳисоб. Ҳаттоки вилоятнинг энг йирик «Дўстлик байроғи» газетасида ҳам хайрия эълони берилган экан. Бироқ уларга ёрдам учун бир тийин ҳам тушгани йўқ.

Тўраевлар хонадони янги рўзғор. Қир этагида жойлашган янги иморатга яқинда кўчиб чиқишган. Элдорбек уйдан чиқмайди. Чунки унга турли инфекциялар мудом хавф солиб туради.

Элдорбекка даволаниши ва дори-дармонлар харид қилиниши учун катта миқдорда пул керак.

Биз барчадан Элдорбекнинг даволанишига баҳоли-қудрат кўмак кўрсатишни сўраб қоламиз. Савоб ишга биргаликда бош қўшайлик, азизлар. Элдорбекнинг онаси ҳам буни муштарийларимиздан ўтиниб сўради.

Пул ўтказмоқчи бўлганлар учун Элдорбекнинг бобоси Сувон Тўраев номига очилган пластик карточка:

Click/Payme: 8600 0417 9441 2792

Телефон: (97) 365-25-58,
                 (94) 489-19-58

Теглар

Top