8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

15:51 / 04.10.2018 13570

Хаста юрак дармонга муҳтож: 14 яшар қиз зудлик билан операция қилиниши зарур 

- Ёшим 14да. Тўғрисини айтсам, менга ёпишган дард нечоғли оғир эканлигини ҳис қилмайман. Гоҳида қаттиқ оғриқлар бўлади, аммо уларга кўникиб қолганман. Мени қийнайдиган бошқа нарса бор – ота-онамнинг нигоҳи. Уларнинг кўзларидаги ўкинч ва маъюсликни кўриб, жуда қийналаман... Ҳеч бир кун йўқки, турли ёмон ўй-хаёллар миямга қора қуюндек ёпирилмаган бўлса. Ота-онам учун эса бу азоблар минг карра зиёд...

Бу Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қўрғонтепа қишлоғида истиқомат қилувчи Дурдона Кенжаеванинг дил сўзлари. KUN.UZ ижодий жамоаси мурожаатга кўра, Дилшод аканинг хонадонига ташриф буюрар экан, у ердаги оғир муҳит киши юрагини эзгулик даражада эди. Буни тўғри тушундик, чунки отанинг тўнғич фарзанди – қизи оғир дардга чалинган.

Гап шундаки, Дурдона юрак пороги билан дунёга келган. Шу сабабданми, то бугунга қадар фаол жисмоний ҳаракат қила олмайди. Тез чарчаб қолади, ора-орада иштаҳаси йўқолиб, ўзини лоҳас ҳис этади. Бугун тиббиёт ривожланган, кўп дардлар Ўзбекистоннинг ўзида ҳам даволаниляпти. Дурдонанинг юрагида операция ўтказиш лозим. Бунинг учун эса 18 миллион сўм маблағ талаб этилади.  

- Оиланинг ёлғиз боқувчиси ўзимман. Мавсумий ишлар билан шуғулланаман. Худога шукур, рўзғорим ўтиб турибди. Аммо қизимни даволатиш учун зарур маблағ тополмаяпман. Рўзғоримдан орттира олмаяпман, - дейди қизнинг отаси биз билан суҳбатда. – Қизимнинг эса кундан кун саломатлиги ёмонлашиб бормоқда. Унинг тезроқ тузалишини, тенгдошлари қатори соғлом ҳаётда улғайишини истайман. Шифокорларнинг айтишига қараганда, ҳозир айни вақти. Бўлмаса кеч бўлар экан. Турсам ҳам, ўтирсам ҳам дард-у хаёлим қизимнинг шифо топишида. Қарши шаҳридаги болалар кўп тармоқли шифохонасига ордер масаласида бориб учрашдим. Пардаев деган шифокор 6 октябрь куни келишимни, шу куни бирор янгилик бўлишини айтди. Ҳамма умидим Худодан... 

Биз отанинг ичидан нималар ўтаётганини тушунишга ожизлик қиламиз. Аммо унинг гапларида самимийлик бор. Тенгдошларидан фарқли равишда тўшакка михланиб қолган қиз эса отасининг ҳасрат тўла сўзларини жим тинглайди. Аслида, бу хонадонга бориб қолганимиз ҳам Аллоҳнинг бир мўъжизаси сабаб содир бўлди. Йўл бошлаган ҳамроҳимиз янглишиб, бизни мана шу манзилга олиб келган экан. Мана шу тасодиф сабаб бу оила билан танишишга ва уларнинг дардини эшитишга муяссар бўлдик. 

Яратганнинг ҳикматини қаранг. У сизу бизни мана шу қизга ёрдам беришимизни истагани кундек равшан. Савоб умидида бўлган азизлар, Дурдонанинг шифо топишида ўз ҳиссамизни қўшайлик. Бир-биримизга яхшилик қилишда сахий бўлайлик.

Қўшимча маълумотлар:

Click/PayMe: 8600 0423 5382 0920 (“Агробанк”Отаси Кенжаев Дилшод)

Телефон: +99899 344-63-77

Сарвар Раҳимов тайёрлади

Теглар

Top