8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

18:04 / 18.10.2018 7606

Хайрия: Икки буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган Мухлисага донор бор, маблағ йўқ

Хайр-саховат. Албатта, бандасига яхшилик қилиш турли хил кўринишда, турлича усулда бўлади. Ахир биродарингга жилмайиб қараш, унинг ҳақига дуода бўлиш ҳам яхшиликдир. Энди имконияти борлар қўлидан келгунича, моддий ёрдам беришса, нур устига нур. Хуллас, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш инсонийликнинг энг олий фазилатидир. Kun.uz таҳририяти ҳам шу маънода оғир дардга чалинган ватандошларимизга ёрдам бериш учун юртдошларимиз бошини қовуштириш йўлида имкон қадар ҳаракат қилиб келмоқда. 

Шундай оилалардан бири, икки буйрак етишмовчилиги туфайли буйрак кўчириб ўтказишни интизорлик билан кутаётган, бироқ моддий имкони йўқлиги боис, таҳририятга мурожаат қилишга мажбур бўлган қамашилик Рустамбек оиласидир. 

Facebook орқали кўриш

YouTube орқали кўриш

Қашқадарёнинг Қамаши тумани Қизилтепа қишлоғида 1995 йилда дунёга келган Мухлисанинг иккинчи ҳомиладорлиги чоғида икки буйраги ишламай қолган. Қамашининг Пасттол қишлоғида яшаб, устачилик билан шуғулланиб, кун кечириб келадиган Рустамбек шу йилнинг март ойидан бери турмуш ўртоғи, бир қизининг онасини олиб бормаган шифохонаси қолмади. 

“Буйракни алмаштирмаса бўлмас экан. Бунинг учун Чилонзордаги Кўкрак жарроҳлиги клиникасида маълум қилишларича, менга 50-60 млн сўм пул керак бўлар экан. Оддий устачилик билан шуғулланишим туфайли бундай катта миқдордаги пулни топа олмайман. Шунинг учун имкони бор ҳамюртларимдан ёрдам беришларини сўраб, сизларга мурожаат қилдим”, - дейди Рустамбек биз билан суҳбатда. 

Унинг айтишича, Мухлисанинг онаси, тўғри келса акаси ёки турмуш ўртоғи сифатида ўзи ҳам буйрагини беришга тайёр. Бугунги кунда Мухлиса ҳафтасига 2 марта гемодиализ муолажасидан ўтиб, бунинг учун ҳар сафар 150 минг сўм атрофида маблағ сарфламоқда. 

Азиз ва ихлосли, саховатсевар ватандошлар! Яна бир ҳамюртимиз, кимнингдир қизи, опаси ёки синглиси, яна бир инсоннинг суюкли рафиқаси умид билан сиз-у биздан кўмак кутмоқда. Унинг соғайиб, дарддан фориғ бўлишида барчамиз имкон даражасида ҳисса қўшишимиз, бу билан охиратга ҳам захира қилишимиз, бир оиланинг шоду-хуррамлигига шерик бўлишимиз ҳам мумкин. Шу боисдан ҳам, келинг, азизлар, Мухлисага ёрдам берайлик! 

Мухлиса Раҳматова  +998 94 293 22 45

PAYME, CLICK Agrobank АТБ

Банк карточка рақами: 8600 0424 2510 5516 (Xudaynazarova Jarkin, бувиси)

МФО: 00160

ИНН: 200680344

Нақд пул топширганда: 23116000700000160001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000300000160500

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000100000160001

Толиб Раҳматов тайёрлади

Теглар

Top