8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

13:28 / 25.10.2018 7498

Она алласини эшитмаган Ҳасанжон соғайиши учун яхшиларнинг кўмаги керак

KUN.UZ ижодий гуруҳи Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Нисбат қишлоғида яшовчи Йўлдош Тошовнинг хонадонида бўлди. Оддий ўқитувчи хонадони. Оила бошлиғи Йўлдошбек рафиқаси Лобархон билан уч қиз фарзанддан сўнг эгизак ўғил фарзандлар кўришади.

Чақалоқларнинг Ҳусани касалмандроқ туғилди ва бор йўғи бир ой яшайди. Ҳасан эса яшаб кетди, бироқ…

Айни пайтда 5 ёшга кирган ўғлон Ҳасан Шомуродовнинг қулоқлари мутлақо эшитмайди. Ота ўғли қандай қилиб бу дардга мубтало бўлганини шундай ҳикоя қилиб беради.

Facebook

YouTube

Унинг айтишича, рафиқаси Лобархон эгизакларга ҳомиладор бўлганида, буйрагини даволаш учун врачлар кўплаб антибиотик дориларни муолажа учун ёзиб беришади. Дориларнинг акс таъсири фарзандлар саломатлигида намоён бўлади.

Йўлдош Тошовнинг якка-ю ягона ўғли учун бормаган жойи, қоқмаган эшиги қолмади. Айни пайтда Ҳасанни даволаш учун мураккаб операция ўтказишдан бошқа илож йўқ.

Инсоният карликни даволашга имкон берувчи аппаратни ўтган асрнинг 80-йилларида ўйлаб топган. Имплантат ички қулоқнинг ишламаётган қисми ўрнини босади: операция давомида тери остига танга катталигидаги қабул қилувчи ўрнатилади, ундан қулоқ чиғаноғига электр импульслар берувчи электрод ўтказилади. Қулоқ ва бошга узатувчи ўрнатилади: у товушларни электр импульсига кодлаштириб беради.

Ҳасанжоннинг отаси — Йўлдош Тошов боласи тузалиб кетиши учун ҳар нарсага тайёр. Ҳалол ишлаб, пул орттириб, бола чақасининг ризқидан қийиб 60 миллион сўм жамғарган. Боласининг операциясига эса 135 миллион сўм керак бўлади. Оиланинг бундан ортиғига қурби етмаяпти. Операциянинг эса муддати яқинлашган, зудлик билан ўтказиш керак.

Оила энди сахий ва бадавлат инсонларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб турибди. Биз кўнглида эзгулик палак ёзган барча юртдошларимиздан Ҳасанжоннинг кўрмагандек бўлиб кетиши учун Тошовлар хонадонига ёрдам қўлини чўзишни сўраб қоламиз.

Ҳасан Шомуродов хайрия акцияси:

Agrobank |Click/Payme: 8600 0423 6736 4998

Тошов Йўлдош (отаси)

Телефон: (90) 280-22-37

Теглар

Top