8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

18:05 / 27.10.2018 16192

Гулбаҳорнинг шифо топиши учун ҳамма нарса тайёр, фақат маблағ камлик қилаяпти

Она ўз боласини дунёга келтириб, уни бало-қазолардан, ёмонликлардан асраб катта умидлар билан вояга етказади. Унинг камолини, яхши кунларини кўриш учун борини бериб яшайди. Ўзи емай едиради, киймай кийдиради. Она учун фарзанддан-да азизроқ неъмат бўлмаса керак бу дунёда.

KUN.UZ ёрдамга муҳтож юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олиш, оғирини енгил қилиш илинжида хайрия акцияларини ўтказиб келмоқда. Ана шундай кўмакка муҳтож юртдошларимиздан бири Андижон вилояти, Хонобод шаҳрида истиқомат қилувчи Жўрабоева Химоятхон аядан мурожаат келиб тушди. Вазиятни ўрганиш мақсадида ижодий гуруҳимиз билан Химоятхон аянинг ёнига бордик, ая билан суҳбатлашдик. Маълум бўлишича, қизи Гулбаҳор икки буйрак қуриши хасталигига чалинган экан.

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш (Tas-ix)

«Шунча ҳаракат қилдик, қарз олдик, охири имконимиз қолмади. Ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Гулдай қизим икки томонлама буйрак қуриши хасталиги билан 8 йилдан бери курашиб келмоқда. Дадаси оламдан ўтиб кетган. Акасининг ҳам бор топганини ишлатдик, лекин натижа бўлмади. Ҳали қизим ёш, ҳамма қатори бахтини кўришни истайман. Тўғри келадиган донор топиш қийин бўлди, қариндош бўлмаса, бизда рухсат йўқ экан. Энди опасининг буйрагини кўчириб ўтказмоқчимиз. Операция Ҳиндистонда қилинар экан. Ҳамма харажатлар билан 18 минг доллар атрофида кетади. Бор-будимизни сотиб 7 минг доллар йиғдик, лекин қолганини топишга имкониятимиз йўқ. Яхши ниятда яхши инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Бошимизга тушганини бировга раво кўрмайман. Қилган ёрдамларингиз ҳақига бир умр дуода бўламан», - деди Химоятхон ая.

Азиз ва саховатпеша юртдошлар! Онаизорнинг гулдек қизи Гулбаҳорга ёрдам қўлини чўзайлик. Умид бор, донор бор, фақат озгина эътибор, моддий кўмак бериб юборсак, у яна ҳаётга қайтади. Гулбаҳор сизу биз яшаётган дунёда яшашни истайди. Қўлимиздан келгунича, имкониятимиз етгунича ёрдам берайлик, дуо қилайлик, онаизорга далда бўлайлик. Биз кўпчиликмиз ҳаммамиз биргалашиб ғайрат қилсак яна бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинишига эришамиз.

Қўшимча маълумотлар:

Click/PayMe: 8600 0417 1244 5049 (AGROBANK. Onasi: Jurabayeva Ximoyatxon)

VISA CARD: 4187 8200 0009 2005 (AGROBANK. Ximoyatxon Jurabayeva)

Телефон: +998 (93) 630 60 55

Раҳматилла Исроилов тайёрлади

Теглар

Top