8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

13:00 / 28.10.2018 28003

Улкан сабрда намуна бўлган аёл

Бирор бир дардга чалинган одам даволанишга, оғриқлардан, турли ёмон хаёллардан фориғ бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг учун бор имкониятларидан фойдаланади, муҳими шу оғриқлардан қутулса бўлди. Аммо қўли калталик қилса-чи? Айниқса, бу кураш жигар циррозидек мудҳиш касаллик билан кечаётган бўлса...

Видео: Tas-IX

Видео: YouTube

KUN.UZ таҳририятига Тошкент вилоятидан мурожаат келиб тушди. Унда мазкур дардга чалинган аёл - Мастурахон тақдири ҳақида сўз боради. Мастурахон Тошкент вилоятининг «Назарбек» даҳасида туғилган. 2014 йили унга жигар циррози касаллиги ташхиси қўйилган. Вақт ўтиб аёлнинг териси қуриб, юзларига ажин туша бошлагач, турмуш ўртоғи ва оила азоларининг муштипар аёлга нисбатан муносабати ўзгарган. Турмуш ўртоғи, мен касалманд хотин билан яшамайман, деб оиласидан воз кечиб кетган. Аёл 5 яшар ўғил фарзанди Музаффар билан ота-онасининг уйига келишга мажбур бўлган. 

Бир акаси ва бир укаси ҳар хил касалликлар туфайли оламдан кўз юмган. Икки фарзандини қабрга қўйган ота-она учинчи фарзанди Мастурахон дардига шифо топишини сўраб туну кун дуода.

Ўтган давр мобайнида Мастурахон бир неча бор шифохоналарда муолажа олган. Тўлиқ даволанишга моддий томондан қурби етмай муолажаларни уйда олишга мажбур бўлган. Қорнида сув тўпланиб шишиб кетган. Бундан бир ойлар чамаси олдин қорнидан уч литир сув олинган. Сўнгги кунларда беморнинг касали янада авж олган, тинкаси қуриётганлиги ҳақида малумот беришди. Ҳозирда навбати билан яқин қариндошлари бемор аёлни назорат қилишмоқда. Яқинда беморни кўздан кечирган ҳинд шифокорлари умид борлиги, орган (жигар) кўчириш операциясини амалга ошириш мумкинлигини айтишган. Операция нархини 32 000 АҚШ доллари, деб баҳолашган. Аллоҳнинг меҳрибонлиги шу бўлса керак, беморнинг укаси Баҳромжоннинг қон гуруҳи опасиники билан тўғри келган ва опасининг дардига тенгма-тенг шерик бўлиш учун жигарининг бир қисмини донор сифатида беришга тайёр. Ноумид шайтон деганларидек, азобда қийланаётган аёл даволанишда давом этмоқда.

Махамматов Бахромжон

Азизлар, оғриқлару ҳаёт синовларига метиндек дош бераётган, сабр билан дўстлашиб олган бу матонатли аёлга ёрдам қўлини чўзайлик. Бемор Ҳиндистонга бориб жарроҳлик муолажасини ўтказиб келиши учун моддий оддий кўмак кўрсатайлик.

Қўшимча маълумотлар:

Пластик карта рақамлари:

8600 5304 0599 8611 InfinBank UZCARD

4738 7201 3634 4300  InfinBank VIZA

Махамматов Бахромжон Атхам (беморнинг укаси)

Телефон рақами: (+99897) 706-54-85

Теглар

Top