8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

18:15 / 01.11.2018 18902

Ёш умрга тоғдек мусибат - бош мия ўсимтасидан азият чекаётган аёл ёрдамга муҳтож

Инсонлар дардига малҳам бўлиш олийжанобликдир. Халқимиз ўзидаги мана шу фазилат билан доим фахрланади, чунки асрлар давомида сайқалланган бу хислат ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бўлган. Галдаги қаҳрамонимиз ҳам олийжаноб инсон.

Youtube'да кўриш

Facebook'да кўриш

Шаҳло Нишонова 1985 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4, Ўразбаева 1-уй, 10-хонадонда истиқомат қилади. У бош мия томирларининг аневризмаси касаллигига чалинган. Аневризма - томирнинг девори юпқалашиб, шарсимон кўринишда шишиб қолиши аневризма дейилади. Бунинг хавфлилик жиҳати шундаки, нормал томирнинг қатлами учтани ташкил қилса, аневризмада фақат унинг бир қавати қолади. Мушак ва эластик қатлами йўқ бўлади. Шу сабабли унинг ёрилиб кетиш эҳтимоли бор ва бу ҳаёт учун хавфлидир. Энг енгил ҳолатда кўз кўрмай қолиши, одамнинг фалаж бўлиб қолиши ва энг ёмони – ўлимга олиб келиши мумкин.

Мана шундай оғир вазиятда унинг ёнида туриб, кўнглини кўтариш ўрнига, турмуш ўртоғи икки ўғлини олиб, аёлнинг ўзини ёлғиз ташлаб кетади. Беморнинг яқинлари, опа-сингиллари жигарбанди учун қўлларидан келган ёрдамни беришмоқда. Аммо Шаҳлони мия жарроҳлиги амалиётини қилдиргани Ҳиндистонга жўнатишга уларда имконият йўқ. Беморнинг аҳволи эса кундан-кун ёмонлашиб бормоқда.

- Бошимда оғриқлар пайдо бўлди, кўнглим айнишни бошлади. Оғриқлар бир дақиқа ҳам тўхтамади. Кейин чап кўзим кўрмай қолди. Кўз шифокорига бориб даволандим, бироқ барибир ўтиб кетмади. Бир-икки ойдан кейин бориб, яна даволандим. Кейин Тошкентга даволангани келдим. Пойтахтда Санкт-Петербургдан шифокорлар келган экан, уларнинг қабулига ёзилдим. Шифокорлар 3 ёки 6 ойлик умрим қолганини, тезда онгография қилишим зарурлигини айтишди. Турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб, бор гапни айтдим. “Машинангизни сотасизми, бирор йўлини қилинг”, дея зорландим. У имконияти йўқлигини айтди. Бу орада шифокорлар менга операцияни Ўзбекистонда қилиб бўлмаслигини, тезда хорижга олиб чиқиб, даволаш зарурлигини айтишди. Дориларимни ичиб юрибман, аммо ҳозиргача оғриқлар қолгани йўқ. Эрим ҳам бу орада мени ташлаб кетди. Агар яхши инсонлар менга ёрдам беришса, умримнинг сўнгига қадар уларни дуо қилиб ўтаман, - дейди кўзларида ёш билан Ш. Нишонова.

Тошкентда текширув ўтказган врачлар Шаҳло Нишоновани Ҳиндистонда даволаш кераклигини билдиришди ва бунинг учун тахминан 12 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур бўлмоқда.

- Аневризма икки хил – очиқ ва ёпиқ усулларда даволанади. Очиқ усулда тўғридан-тўғри операция қилинади. Айни пайтда замонавий тиббиёт марказларида ёпиқ услуб, яъни томир орқали бориб даволаш усулидан фойдаланилмоқда. Ёпиқ услуб ҳам икки хил кўринишда амалга оширилади.

Биринчиси, агар аневризманинг ўлчами унчалик катта бўлмаса томир орқали махсус симча юборилади. Симчалар тугунга етиб бориб, у ерга жойлашади ва емирилган девор ўрнига қўшимча деворга айланади. Натижада, девор қалинлашади ва қон айланишида аневризма иштирок этмайди.

Катта ҳажмли аневризмаларда бу услубни қўллаш қийинроқ. Бундай вазиятда томирнинг ичидан трубка, яъни ямоқ қўйилади. Шу билан аневризманинг ёрилиб кетиш хавфи бартараф этилади, - дейди нейрохирург, интервенцион радиолог Баҳодир Абдушукуров.

Тошкентда текширув ўтказган врачлар Шаҳло Нишоновани Ҳиндистонда даволаш кераклигини билдиришди ва бунинг учун тахминан 12 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур бўлмоқда.

Умид қиламизки, олийжаноб, сахий ва яхшиликка интилувчи юртошларимиз Шаҳлога қўлларидан келганича ёрдам беришади. Бир инсонни тағин соғлом ҳаётга қайтишида сабабчи бўлишади.

Қўшимча маълумотлар:

Пластик карта рақамлари:

Click/PayMe: 8600 0417 9612 9816 (AGROBANK)

VISA CARD: 4231 2000 0051 1401 (HAMKORBANK)

Телефон: +998(90) 924 37 29 (Шаҳло Нишонова)

Теглар

Top