8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

19:44 / 16.11.2018 8933

Хайрия: Хуршида опа яхшилар ёрдамидан яна умидвор

Жорий йил февраль ойи бошида KUN.UZ сайти томонидан коксартроздан азият чекаётган Хуршида Раҳматованинг шифо топишига кўмаклашиш мақсадида хайрия акцияси ўтказилган эди. У ўнг томонлама 4-даражали коксартроз дардига чалиниб, эндопротезга муҳтож эди. Шундан сўнг, саховатли инсонлар кўмагида тўпланган маблағ билан зарурий муолажалар қилинган, жарроҳлик амалиёти ўтказилган ҳамда Хайрия натижаси: коксартроздан азият чекаётган Хуршида опага эндопротез қўйилди мақоласи эълон қилинганди.

Mover'да кўриш (tas-ix)

Youtube'да кўриш

Хайрия натижасини чиқарганимизга ҳам мана салкам ярим йилдан ошибди. Таъкидлаш ўринлики, тиббий мутахассислар беморга эндопротез қўйилганидан кейин, унга вақти-вақти билан керакли муолажалар қилиб турилиши зарурлигини айтишган эди. Шу сабабли айни вақтда Хуршида опа Тошкент Тиббиёт академияси 1-клиникаси, ортопедия ва травматология бўлимида даволанмоқда. 

Азиз ўқувчиларимиз, бу сафар яна сизга Хуршида опа учун мурожаат қилишимизнинг асл сабаби, Хуршида опа оиласининг том маънода ёрдам муҳтожлигидир. Унинг турмуш ўртоғи Эркин ака ҳам глаукомага чалиниб, 1-гуруҳ ногирони, кўзи ожиздир. 1 хонали квартирада коллеж ёшидаги қизи билан бирга истиқомат қилишади. 

Азизлар, оғир дардга чалинган ҳамюртимизнинг дарддан фориғ бўлишида, эндопротез қўйилиб, оёққа туришида биримиз дуомиз билан, биримиз моддий маблағ билан озми-кўпми ҳисса қўшдик. Эндиликда, бу аёл яна сиз-у биздан кўмак кутмоқда. Келинг, азизлар, озни оз билмай, қўлдан келгунча, имкон борича Хуршида опа хайр-эҳсон, саховат қўлларимизни чўзайлик. Сиз азизларнинг кўмагида бир инсоннинг кўнгли яна шод бўлсин, Аллоҳ барча ёрдам берганларни, дуоларида эслаганларни икки дунёда шод қилсин. 

Хуршида опа +998903551282

PAYME, CLICK, AGROBANK Ўртачирчиқ тумани филиали

8600 0423 1628 6615 (Маматова Умида – Хуршида опанинг қизи)

МФО: 00475

ИНН: 200587443  

Нақд пул топширганда: 23116000400000475001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000200000475001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000475001

Толиб Раҳматов тайёрлади

Теглар

Top